Совместимость поэзии и музыкальной темы в позиции сарахбори сегох

Совместимость поэзии и музыкальной темы в позиции сарахбори сегох

В данной статье анализируется понятие «Сарахбор». Статус Срахбори Сегох анализируется в поэзии и музыке. Его историческое происхождение освещено подробно.

Авторы публикации

Рубрика

Искусствоведение

Журнал

Журнал «Научный лидер» выпуск # 4 (49), январь ‘22

Поделиться

Сарахбор – мақомларнинг ашула бўлимини бошлаб берувчи бош қисми. “Сар” – тожикча “бош”, “бошланиш”, “ахбор” – арабча “хабар” сўзининг кўплигидир. Мусиқа илмида бош мақом ибораси (тани мақом деб) жамларнинг энг олий навларига нисбатан – биринчи бўлиб С.Урмавий томонидан ишлатилган (XIII - аср).

XVII – асрнинг бошлари, яъни Дарвеш али Чангий ижодидан сўнг мумтоз мусиқашунослик илми бир оз заифлашиб, мақом ҳақидаги тушунча ва атамалар устозлар хотирасида сақлана бошлади. Шу сабаб мумтоз мусиқамиз Шашмақом таркибига оғзаки сифат атамалар ҳам жорий этила бошланган. Масалан, амалиётга Сарахбор, талқин ва мушкилот каби тушунчалар кириб келганлиги манбаларда эътироф этилган. Сарахбор мазмунан Мароғий, Кавкабий рисолаларида ишлатиладиган “қавл” атамасига тўғри келади. Сўз олдига қўшилган “сар” қўшимчаси эса мазкур қисм бошланғич вазифасида эканлигидан далолат беради. Ушбу қўшимча Сарахборларнинг усулига нисбатан юзага келган бўлиши ҳам мумкин, чунки Сарахборнинг усули рисолаларда “зарб – ул қадим” номи билан аталган ибтидоий усулнинг ўзидир. Мусиқашуносларнинг  адабиётларида ҳам мазмунан яқин ва ўхшаш маъноларда таъриф келтирилган бўлиб, И.Ражабов “Мақомлар” илмий монографик дарслигида: “Сарахбор – ахборот берувчи бош куй, ашула, мақомлар ашула бўлимининг асосий, бош мавзуидир” дейилган бўлса, мусиқашунос О.Иброҳимов ҳам шунга ўхшаш таъриф яъни, “бу ибора ашула туркумлари тузилишидан дарак берувчи бош ашула йўли, ашула бўлимининг бош мавзуи маъносидадир” – деган фикрни илгари суриб туркумга ишора қилган. Сарахборларга нисбатан худди шу каби таърифларга Шашмақом, миллий мумтоз мусиқамиз борасида илмий иш бажарган бир қатор мусиқашунос, мақомшунос ва ижрочилар ҳам яқин мазмундаги фикрларни билдириб келишмоқда. Хусусан, О.Матёқубов “Оғзаки анъанадаги профессионал мусиқа асосларига кириш” ўқув қўлланмасида ва “Мақомот” монографик илмий тадқиқот китобида: “Сарахбор – Шашмақом ашула бўлимларининг бошланғич ва етакчи қисми”, “Тани мақом – Хоразм мақомлари ашула бўлимининг бошланғич ва еткчи қисми”..., “Сарахбор – бошланишдан дарак берувчи, Шашмақом ашула бўлимларининг бошланғич қисми”  каби таърифлар мавжуддир. Демак, Сарахбор – (дарак берувчи) ашула бўлимининг етакчи, бошланғич қисми бўлибгина қолмай, балки бутун мақом туркумининг дастлабки ҳисоб нуқтасидир.

Шашмақом таркибидан ўрин олган ҳар бир мақомнинг ўз тарихи, мазмун-моҳияти негизида ижрочилик анъаналри юзага келган ва моҳир созанда ва хонандалар томонидан ижро этилиб, ривожланиб келган.

Сегоҳ мақоми хусусидаги маълумотларни биз бир қатор мусиқий рисолалар, достон ва бадиий китобларда кўрамиз. Улар ҳам асосан, Сегоҳ ҳақидаги қисқача таърифлардир. Яъни, ХII асрдан бошлаб то XVIII асргача яратилган мусиқий рисолаларда Сегоҳ ва ушбу мақом таркибига кирган куйлар, ашулалар, уларнинг номлари  хусусида фикрлар келтирилган.

“Сегоҳ” атамаси турли маъноларда қўлланилиб келинади. Уларда асосан бир ғоя, яъни сегоҳни “уч ўрин” - чолғунинг уч пардасидан ҳосил қиладиган товуш ўрни сифатида кўришган. Мусиқашунос олим Исҳоқ Ражабов: “Ўн икки мақом тизимига кирган мақомларнинг учинчи пардасидан бошланиб ижро этилган куй ва ашулалар мазкур мақомларнинг сегоҳи... ҳисобланган.... Сегоҳ уч жойдан, яъни уч пардадан чиқариб олинадиган товушқатордир. Шашмақом таркибида Сегоҳ номи билан машҳур мухсус мақом бўлиб, у Ҳижоз мақоми ва Сегоҳ шўъбасига асосланган.”  Бу билан олим Шашмақом таркибидаги Сегоҳ мақомининг келиб чиқиши борасида ҳам назарий асосларни келтириб ўтган. Сегоҳнинг илк кўринишлари мақом даражасида бўлмай қадимий шўъбалар сифатида юзага келган бўлсада. Шашмақом шаклланишида олти мақомнинг бири бўлиб таркиб топган.

Сегоҳ мақомининг товушқатори doriy ва eoliy ладига мос пардаларда ижро этилиб, унинг олтинчи поғонаси вақти вақти билан ярим парда атрофида ёки баландга чиқиб, ўзгариб туради. Бундай ҳол Сегоҳнинг ҳамма чолғу йўллари учун хосдир. Лекин, Ўзбекистонда ва Тожикистонда нашр этилган Шашмақом нота китобларида  бунга эътибор берилмаган, куйда содир бўладиган парда ўзгарувчанлигига доир ҳолатлар ҳисобга олинмаган.

Сегоҳ мақомининг лад-тоналлиги қуйидагичадир:

Ушбу лад-тоналлик асосида Сегоҳ мавзуси ёритилади.

Сегоҳ мақомининг ашула бўлими Сарахбори Сегоҳ шўбаси билан бошланади. У d doriy ладида ёзилган бўлиб, мавзу оғир-вазминлик, соғинч ва хижронни ёритади. 2/4 ўлчовида (ритмида) ёзилган асар за такт яъни иккинчи ҳиссадан, (баъзи нашрларда 4/4 ўлчовида ёзилган) VII поғонадан бошланиши мавзуни хижрон мавзусини ёритишига асосдир. Сарахбор доира усули мавзуга ритмик хусусият қўшади.

Сарахбори Сегоҳ етти байт шеър билан ўқиладиган ўн тўртта куй жумлаларидан таркиб топган. Сарахбори Сегоҳ чолғу муқаддима билан бошланади. Ва мавзу ҳам мана шу мақаддимада янграйди.

Унинг биринчи хати даромад, иккинчи хати ўрта пардаларда ижро этиладиган миёнхат бўлиб, ғазалда сўзларга тааллуқли бўлмаган “о” каби чўзимли ундов товушлар билан айтиладиган оҳанглар воситасида тушурилади. Сарахбори Сегоҳнинг учинчи ва тўртинчи хати даромат ва миёнхатнинг юқори пардаларида такрорланадиган дунаср қисмидир. Бешинчи ва олтинчи хатлар Ораз намуди ва оҳанги, саккизинчи хат эса, оҳанглар билан бирга айтиладиган туширим қисмларидан иборат. Бу ашула йўли “Музореи мусаммани аҳраби мақфуфи мақсур” вазнидаги Навоийнинг қуйдаги ғазали Сарахбори Сегоҳнинг сўзлари сифатида келтирилган:

Бағримни тиғи ҳажр ила юз пора қилдилар,

То ёр кўйидин мени овора қилдилар.

 

Буткудек эрди васл ила то кўнглим жароҳати,

Ҳижрон қиличи бирла яна ёра қилдилар.

 

Мазмуни ўлмагу оти хижрон ғами деган,

Юзминг жафони жонима якпора қилдилар.

 

Турған ёшим оқиздилар, ул ой фироқида,

Собитларимни кафкаби сайёра қилдилар.

 

Воиз уни сурут эрур ишғоли айшиға,

Қисмат кўйида оники майхора қилдилар.

 

Май тутки жон даврида ўқ топдилар илож,

Жамийки Шарқ даврини наззора қилдилар.

 

Ёраб, недей аларники мискин Навоийни,

Беҳушу, аҳлу бедилу, бечора қилдилар.

Сарахбори Сегоҳ мақомида мавзу тушунчаси чуқур фалсафани баён этади. Мавзу негизига турли хулосавий фикрлар билан ёндашиш мумкин. Навоийнинг юқоридаги ғазалига боғлаган ҳолдаги ижронинг ўзида ҳам турлича маъно акс этган. Ёр – аёл сиймоси кўйидаги хижрон ифодаси десак, бошқа томондан Оллоҳга бўлган ишқ ва Оллоҳ буюрган амалларга бўлган муҳаббатни тариқат илми ила таҳлил қилиш мумкин. Яна ҳам чуқурроқ қараганда муқаддас масканга интилиш йўлидаги хижронни тушуниш ҳам мумкин ва мусиқий мавзу, оҳанг мағзи ҳам мана шундадир. “Мақом” шундай сержилолиги билан ҳам улуғвордир. Бунда мавзу – бутун асарга сингиб кетган аниқ тасвир ва динамика жиҳатдан “портловчи” бўлиши ҳам мумкин бўлган элемент ҳисобланади. Мавзу – бутун асарга туртки. Ва мавзу асарнинг бошидан оҳиригача гоҳ ширин, гоҳи аччиқ ҳижронни тасвири ва тасдиқидир. У ўзида ҳаракатланиш энергиясини жамлайди ва унинг характерини, йўналишини белгилайди. Мавзу ёрқин, танлаб топилган ижодий фикр ҳисобланади, қарама-қарши мусиқий нутқни ҳаракатлантирувчи кучга эга бўлган, якунловчи хулосаларга бой ғоя асосига қурилган оҳанг.

D doriy ладида ёзилган бўлишига қарамаё VII поғона товуши билан бошланмоқда ва кучсиз хиссада оҳиста ижро этилати. Ўн олтитлик нота чўзими билан бошланиб, ачта чўзимни чорак чўзимка келиб d doriy ладидини тасдиқлаётганига амин бўламиз. Шу ходисанинг ўзидаёқ Сарахбори Сегоҳ мавзуси эканлигини тингловчи ҳис этади ва қалбида ҳижро – соғинч ғунчалари пайдо бўлади....

Чолғу муқаддимаси мавзуни тасдиқлаб кўрсатиб беради ва ушбу мавзу бутун асар учун негиз вазифасини бажаради. Сўз бошланадиган қисмида мавзу “Бағримни тиғи ҳажр ила юз пора қилдилар” мисраси билан бошланади. Куй ва сўз мутаносиб, уйғун ҳолда бағри ҳижронда юзпора бўлган киши оҳларини очиб бераётгандек янграй бошлайди.

“То ёр кўйидин мени овора қилдилар” мисрасида ёр кўйи, ёр ишқи соғинчида овора бўлган ошиқ оҳлари мавзунинг турланиб келганида ёритилади. Шу қисмидан мавзунинг турланиб келиши мавзуийликни бошлаб беради.

Сарахбори Сегоҳ мақомини монодик асар дейишимиз мумкин. Чолғу ва ансамбл ҳамоҳанглигида ижро этилсада куй асосан бир овозликдан иборат. Шунинг учун ҳам мелодик мавзуийликка хос бўлган хусусиятлари мавжуд. Мавзу бошланғич негизда тузилган, мелодик мавзунинг бирин-кетинликда узлуксиз интанацион элементларда янграб, янгиланиб, ривожланиши мавжуд. Бундан кўринадики Сарахбори Сегоҳ мақоми мелодик мавзуийлик турига киради. Бошланғич негизнинг мавжудлиги жуда катта ахамиятлидир. Яна шунингдек, мавзуларнинг аста-секинлик билан ривожланиши, катта бўлмаган ўзгаришларнинг асар давомида содир бўлиши асосида мелодия – куй-оҳанг шаклланиб, мавзуни ёритиб беради. Албатта бунда қадим ўтмиш, узоқ Шарқ мамлакатлари тасвирини хам сезиш мумкин.

Мусиқий мавзу фалсафа ва бой ритмикага эгадир. Шуларнингдек Сараҳбор усули муҳим ўрин эгаллайди. Усулдан ташқари Сарахбори Сегоҳ мақоми оҳангидаги ритмиканинг узида ҳам чуқур фалсафа мавжуд.

Масалан мана шу ритмиканинг ўзидаёқ тингловчи қалбида беихтиёр ажиб ҳис пайдо бўлади. Мақом аруз вазни билан ҳам боғлиқ бўлганлиги сабабдан ҳам юқоридаги ритмика вазн билан умумийликни ифода этади. Шу билан биргаликда бир овозли мелодика ва ритм уйғунликда специфик(аниқ, ёрқин) мавзуийликни ҳосил қилади.

Буткудек эрди васл ила то кўнглим жароҳати,

Ҳижрон қиличи бирла яна ёра қилдилар. Мисралари билар келган мавзунинг бу кўриниши, товушлар ҳаракати, ритмиканинг ўзига хослиги орқали, мунг, ачиниш, соғинч ва дийдор – васл истакларини оҳанг ва сўз уйғунлигида ёритилишида муҳим аҳамият каб этган. Тингловси қалб сўзларини қўшиқдаги ифодасидир гўё.

Сарахбори Сегоҳ мақомида мусиқий мавзунинг шу қадар жазибидорлиги бизни ҳайратга солдики, фалсафий ёндошган ҳолда турлича ёндошиб таҳлил қилиш мумкиндир. Бир тарафдан икки ошиқ ўртасидаги учинчи ришта – соғинч, ҳижрон кечинмаларининг мусиқий мавзуийликдаги ифодаси бўлса, яна бошқа томондан, инсонлар ва Оллоҳ, дин йўлидаги учинчи кечинма – ички кечинма, руҳий ҳолат, дин йўлидаги жонбоздик ва муқаддас гўшага бўлган соғинч мавзуси илгари суригандир десак янглишмаймиз.

Список литературы

  1. И.Ражабов. Мақомлар. “Санъат”, Т., 2006. 82 б.
  2. И. Ражабов. Мақом асослари. Т., 2014. 71 б.
  3. О. Матёқубов. Мақомот. “Мусиқа” Т., 2004 355 бет.
  4. Отаназар Матёқубов. Оғзаки аъанадаги профессионал мусиқага кириш. Ўқитувчи”Т.,1983 24 бет.
  5. Отаназар Матёқубов.”Шашмақом мақомот сатҳида” “Шашмвқом сабоқлари” (1-тўплам) 19-20бет.
  6. Исҳоқ Ражабов Мақомлар “Санъат”Т., 2006 211 бет.
  7. О. Ибрҳимов. Мақом ва макон. Т., 1996. 81-86 бет.
  8. О. Матёқубов. Оғзаки анъанадаги професионал мусиқа асосларига кириш.”Ўқитувчи” Т., 1983 63 бет.

Предоставляем бесплатную справку о публикации,  препринт статьи — сразу после оплаты.

Прием материалов
c по
Размещение электронной версии
Загрузка материалов в elibrary